Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ахборот хизмати хабар берди.

Ўрганишлар асносида тикувчиликка қизиқиши бўлгани сабали, 80 нафар хотин-қизга тикув дастгоҳлари бепул тарқатилди. Эндиликда, улар уйда ўтирган ҳолда ўзларини банд қилишлари ва оилаларига қўшимча даромад олиб кириш имкониятига эга бўлишди.

Маълумот учун, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.