Ушбу ихтиро чаён заҳрини жониворни нобуд қилмасдан олиш имконини беради.
Сўнгги йилларда саратон касаллиги билан оғриш ҳолатлари ортиб бораётган бир пайтда, чаён заҳри тиббиётда катта аҳамият касб этмоқда. Илмий манбаларда заҳар таркибидаги хлоротоксин моддаси рак ҳужайралари ўсишини секинлаштиришда, нейротоксинлар эса асаб касалликларини даволашда қўлланиши мумкинлиги қайд этилган.
Шунингдек, чаёнлар табиатда экологик мувозанатни сақлашда ҳам муҳим рол ўйнайди.
Илгари заҳар олиш жараёнидан сўнг чаёнлар одатда нобуд бўлар эди. Ферузанинг қурилмаси эса электростимуляция усули асосида ишлайди ва бир чаёндан бир неча марта заҳар олиш имконини беради.
Бу ихтиро биомодда танқислигини камайтиришга ва фармацевтика соҳасида янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Маълумотларга кўра, чаён заҳрининг нархи хорижда 12 минг долларгача, Ўзбекистонда эса ўртача 5 минг доллар атрофида баҳоланади.