Улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштириб, террорчилик ташкилоти етакчилари билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келганлар.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкет шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.