Айтишларича, агар олдиндан об-ҳаво ёмонлашиб, шамол, ёмғир бўлиши эҳтимоли бўлса, ўша жойларда масъул ташкилотлар тегишли чораларни кўрмоқда. Ўша майдон, абитуриентлар тест топшириши керак бўлган жойларнинг устини ёпиш учун амалий ишлар қилинмоқда.
“Битта ҳудуд бўйича шамол ва ёмғир ёғиши аниқ бўлса, маълумотлар берилган бўлса, абитуриентларга SMS-хабарлар жўнатилади. Шу кунги тест бошқа кунга, яъни барча имтиҳонлар тугагандан кейинги кунларга кўчирилади.”, - деди Д.Қўчқоров.