Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди.

Таъкидланишича, август ойи давомида республикадаги 40 га яқин стадионларни тест жараёнларига тайёрлаш бўйича ташкилий ишлар олиб борилади. Сентябрь ойи бошида эса тестлар ўтказилади. 

«Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз, сентябр ойи бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилган.

Стадионларда кузатув камералари албатта бўлади. Ҳар бир абитуриент ва кузатувчиларнинг ҳар бир ҳатти ҳаракати суратга олинади ва телевидение орқали бериб борилади.

Ичкаридаги ҳолатга Давлат тест маркази, имтиҳон топшириладиган объект ҳудудига кириш жараёни учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жавоб беради.

Натижаларни эълон қилишда ўзгариш бўлмайди. Худди ҳар йилгидек тест синовлари ўтказилган кунининг эртасига абитуриентнинг шахсий саҳифасида эълон қилинади», дейди Барно Ражабов.

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабовнинг маълум қилишича, тест синовлари 2 сентябрдан бошланади. 14 кун давом этади.