Бу ҳақда Мексика консуллиги ўз баёнотида маълум қилган.
Баёнотга кўра, ҳалок бўлганларнинг уч нафари ва бедарак йўқолганларнинг бири денгиз флоти ходимларидир. Қолган икки нафари эса бемор ва шифокор эди. Беморнинг рафиқаси ва ҳамшира тирик қолган.
Мексика ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, King Air ANX 1209 гуманитар миссияда бўлган ва Техаснинг Галвестон шаҳри яқинига қўнаётганда ҳалокатга учраган. АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати билан биргаликда қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Агентликнинг қўшимча қилишича, ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошланган ва зарур тартиб-қоидаларни ўтказиш учун жараён Мексиканинг Хьюстондаги консуллиги билан мувофиқлаштирилмоқда, деб хабар берди report.az.