Унга кўра, қишки таътил 2025 йил 28 декабрь куни бошланиб, 2026 йил 10 январь кунига қадар давом этади.
Таътил давомида:
- касбий таълим ташкилотлари ўқитувчилари учун Германия методикаси асосида ишлаб чиқилган «Карьерани ривожлантириш» махсус курси ҳамда «SCAFFOLD» методикаси бўйича ўқув семинарлари ташкил этилади;
- таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида тузилган амалиёт шартномалари мониторинги ўтказилади.
Шунингдек, Транспорт вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда қўшимча қатнов ва қулайликлар ташкил этилади. 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январгача ўқувчилар темир йўл ҳамда авиа чипталарини 50 % чегирма билан харид қилиши мумкин.