Мутахассиснинг таъкидлашича, тез тайёрланадиган лағмонлар ишлаб чиқариш жараёнида қиздирилган пальма ёғида қовурилади ва қуритилади, бу маҳсулотнинг тузилиши ва ундаги намликни ўзгартиради.
“Пальма ёғи тўйинган ёғ кислоталарига бой. Тана уни тўлиқ ўзлаштира олмайди, шунинг учун пальма ёғи қон томирлари деворларига жойлашади. Бу жиддий юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин”, деди Белоусова.
Гастроэнтерологнинг таъкидлашича, макарон таркибида углеводлар манбаи бўлган ва ортиқча вазн орттирилишига олиб келадиган тухум уни ҳам бўлиши мумкин.
Шунингдек, макаронга кўплаб табиий бўлмаган консервантлар, таъм берувчи, қуюқлаштирувчи ва бошқа озиқ-овқат қўшимчалари қўшилади, улар ҳам организм учун зарарли, дейилади rambler.ru сайтида.