Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро 26 июлда Кобальт русумли автомашинасини Олмазор кўчасида бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама қарши томондан келаётган Дамас русумли тез ёрдам машинасига бориб урилган. Натижада Кобальт ҳайдовчиси кўкрак қафаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши билан шикастланган.
Тез ёрдам ҳайдовчиси эса оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Тез ёрдам автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро эса оғир тан жароҳати олиб кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.