Синоптиклар маълумотига кўра, ушбу кунларда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши эҳтимоли бор.

Қашқадарё вилоятида

  • Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида шундай ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Сурхондарё вилоятида

  • Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари хавфли ҳудудлар сифатида қайд этилган.

Самарқанд вилоятида

  • Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманларида сел келиши эҳтимоли бор.

Навоий вилоятида

  • Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари, Жиззах вилоятида эса Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари хавф ҳудудлари сифатида кўрсатилган.

Тошкент вилоятида

  • Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида эҳтиёткорлик чораларини кўриш зарур.

Наманган вилоятида

  • Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, Фарғона вилоятида Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари.

Андижон вилоятида

  • Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Мутахассислар тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақиради.

Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.