Дастлабки маълумотларга кўра, бугун соат 10:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчасида 21 яшар ҳайдовчи «Малибу» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган «Mebel House» рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган бир йўла иккита «Ласетти» русумли транспорт воситаларига урилиб, «Малибу» автомобили ағдарилган.

ТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.