ФИФА расмий сайти 2023 йилнинг энг яхши мураббийи номини қўлга киритишга  даъвогар бош мураббийлар учлигини эълон қилди. Рўйхатдан “Манчестер Сити” бош мураббийи   Пеп Гвардиола,  “Интер” бош мураббийи  Симоне Индзаги ва “Наполи” бош мураббийи  Лучано Спаллетти ўрин олган.  Дастлаб кучли бешликка кирган Хави (“Барселона”) ва Постекоглу (“Селтик”/ “Тоттенҳэм”)  номзодлари янги рўйхатга кирмади.

Таъкидлаш жоизки, уч мураббий ҳам совринга лойиқ. Гвардиола 2022/23 йилги футбол мавсумида “Ман Сити” билан ЕЧЛ, АПЛ ва Англия кубогини қўлга киритди. Индзаги Италия кубогига эга чиқиб, “Интер” билан ЕЧЛда финалгача етиб борди. Спаллетти  эса шу пайтга қадар ўртача жамоа ҳисобланган “Наполи”ни  “А” Серия ғолибига айлантирди.

Ушбу соврин ғолиби 15 январь куни маълум бўлади.