Қарор билан тасдиқланган “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомга кўра, мазкур интернат уйларига:

  • парвариш қилиш шарт бўлган 1-даражали қариндоши ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар;
  • 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз I гуруҳ ногирон кексалар жойлаштирилади.

Қуйидагилар “Саховат” интернат уйларига қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

  • тутқаноқ бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;
  • руҳий касалликлар;
  • сил касаллиги;
  • юқумли тер ва соч касалликлари;
  • ўткир юқумли касалликлар;
  • салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
  • таносил касалликлари.

Қарор билан шунингдек, қуйидаги низомлар тасдиқланди:

“Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисида;

“Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисида;

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисида;

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисида.