Мазкур олий таълим муассасаси матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 2 октябр куни бўлиб ўтган институт илмий кенгашида талабаларнинг яхши ўқишига кўмаклашиш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида
“Ректор стипендияси” жорий қилингани маълум қилинган.
Қайд этилишича, институтда шунингдек, ўз устида ишлайдиган, ташаббускор педагоглар учун ҳам рағбатлантириш жорий этилди. Унга мувофиқ, илмий изланувчи педагогларнинг “Скопус“ тизимидаги халқаро журналларда чоп қилинган ҳар бир мақоласи учун 3 миллион сўм қалам ҳақи берилади.