Ижтимоий тармоқларда тиббиёт клиникаси ходимлари ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ расмий муносабат берди.
Унда келтирилишича, жорий йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 18:00 ларда Чилонзор тумани 6-мавзе ҳудудида жойлашган клиника биносида 1982 йилда туғилган К.А. ва 1982 йилда туғилган У.Х. ўзаро иш фаолияти юзасидан тортишиб қолиб, жанжаллашиб кетишган. Жанжал натижасида фуқаро К.А. шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.