Мазкур учрашувда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг оналик ва болаликни муҳофаза этиш соҳасида соғлиқни сақлаш, перинатал парвариш йўналишида ЖССТнинг фаол иш олиб бориши муҳокама этилди.

Ҳомиладорликни даволаш билан боғлиқ барча амалларнинг самарали ривожланиши учун нималарга асосий эътибор қаратиш, бунинг учун қанақанги Клиник протоколлар ишлаб чиқиш керак, ҳудудларга энг замонавий билимларни қандай тарқатиш керак — бу ва бошқа масалалар учрашув қатнашчиларининг диққат марказида эди.

Акушерлик ва гинекология маркази томонидан ишлаб чиқилган Клиник протоколлар ўзига исботланган тиббиётнинг янги пайдо бўлган маълумотларини қўшиб олган энг маъқуллардан бири саналади, деб таъкидлади жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳудудий офиси мутахассиси Олег Кузьменко.

Мутахассислар янги протоколларни ишлаб чиқиш, ҳамда мавжудларини янгилаш бўйича келгусидаги ишларни муҳокама қилдилар. Чунки ҳар бир тиббиёт ходими учун зарур бўлган ушбу раҳбарлик учун қўлланма ҳар доим долзарблигини сақлаб қолиши керак, ҳамда ЖССТнинг янги маълумотлари ва тавсияларини инобатга олиши керак бўлади.

Бутун мамлакат бўйлаб акушерлар ва гинекологлар учун тизимли равишда каскад тренинглар ўтказиш мақсадида энг фаол ва малакали мутахассислардан тренерлар гуруҳини тузиш учрашувнинг асосий мавзуларидан бири бўлди. РИАГИАТМ ДК директори Наталья Надирханова таъкидлаганидек, бу ерда тиббиёт муассасалари раҳбарияти аъзоларининг роли муҳим. Хусусан, жараёнга клиникалар Бош шифокорлари, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосарлари, туғруқхоналарнинг бўлинма мудирлари жалб этилиши керак.

Муҳокама иштирокчилари, шунингдек, янги билимларни бериш жараёнининг барқарорлигини таъминлаш учун тренерлар гуруҳига ҳудудларда энг замонавий билимлар ва кўникмаларни илгари суришдан манфаатдор бўлган ва жиддий синовлардан ўтган амалиёт-шифокорларни жалб этиш зарурлигини таъкидлади.  

Доимий ўқув аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг бевосита шарти сифатида соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотининг, клиник протоколларга сўзсиз риоя этишнинг бошида туради. Бу эса даволашда хатога йўл қўймаслик, полипрагмазия, яъни беморга ориқча дори воситаларини тавсия этишдан воз кечишга олиб келади. Учрашув қатнашчилари шулар ҳақида сўз юритар экан, энг замонавий ускуналар ҳам улардан фойдаланишни биладиган юқори малакали мутахассислар бўлмаса, текшириш ва даволашда самара бермаслигини таъкидлади.

Учрашув сўнгида оналик ва болаликни муҳофаза этиш, перинатал тиббиёт соҳасида давом этаётган ва яна ривожланадиган ижобий ўзгаришларнинг барқарорлигини таъминлашда ёрдам берадиган бир қатор йўналишлар белгиланди. Ушбу йўналишлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида амалга оширилади.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.