Грант — таълим дастури билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олади. Ўқув машғулотлари икки босқичда ўтказилиб, улар онлайн-курс ҳамда Москвадаги "Реакомп" Институтида кундузги таълимдан иборат бўлади. Дастур битирувчилари кўзи ожиз ва заиф кўрувчиларга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистондаги театрларда иш билан таъминланадилар.
Танловда иштирок етиш учун номзодлар пасспорт нусхаси, мотивация хати, автобиография, резюме, олий ёки ўрта-махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини тифло@аcдф.уз електрон почта манзилига ёки Тошкент ш., Миробод тумани, Тарас Шевченко кўч., 1-уй манзилига юборишлари лозим.