Тинч океани чуқурлигида юз берган 7.7 балли кучли зилзила Фижи, Янги Зеландия ва уларнинг яқиндаги оролларда цунами тўғрисидаги огоҳлантиришларга сабаб бўлди.

Янги Зеландиядаги табиий офатларни бошқариш бўйича миллий агентлиги ҳам тарқатган баёноти  шимолий соҳилда яшайдиган аҳолини имкон қадар тезроқ бу минтақани тарк этишга чақирди.

Бу агентлик шунингдек мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги аҳолини дарё, пляж ва портлар бўйлаб йиғилишдан ўзини тийилишга даъват этди.

Тинч океанида юз берган кучли зилзила, Янги Зеландиянинг қирғоқларидан 860 км узоқликда океаннинг Лоятли ороли яқинидаги сувнинг 10 км чуқурлигида юз берди.

Европа сейсмология маркази Индонезия ороллари яқиндаги 6,2 балли зилзиладан кейин юз берган бу зилзила кучини 7,2 баллни ташкил қилганини эълон қилган бўлсада, аммо АҚШнинг сейсмология маркази унинг кучини 7,7 бал деб баҳолади.