Мазкур фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан тасвирга олинмоқда.
Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, “Тирик сайёра” пойтахтимизда Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган шоир ва ёзувчилар ҳақидаги олинаётган "Халқ юраги" номли туркум ҳужжатли фильмлардан бири.
Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган мазкур фильм учун адиб яшаган Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги хонадонда, Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғида, шоир номидаги ижод мактабида, музейларда съёмкалар бўлиб ўтади. Хроникал тасвирлар кўрсатилади, муаллифнинг лирик шеърларидан парчалар ўқилади, оила аъзолари, шогирдлари, адабиётшунос олимлар ва бошқа мутахассислар интервьюларидан фойдаланилади.
Сценарий муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад, режиссёр Абдуҳалил Мингноров, оператор Азиз Арзиқулов, картина директори Аҳмаджон Унарбоев.