Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми 66 679,9 миллиард сўмни ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 104,2 фоизни ташкил қилди.

Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 59,3 фоизни ташкил этди.

2021 йилнинг январь – июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 1 191,5 минг тонна гўшт етиштирилган.