Бу жорий вақтдаги нархларда ҳисобланади ва бунинг учун талаб этиладиган маҳсулотлар ҳамда хизматлар нархларининг ўртача даражасини акс эттиради. Ана шу кўрсаткичлар турли минтақа ва мамлакатлардаги аҳолининг жорий даромадларини баҳолашда қўлланилади.

Хўш, 2026 йилда дунё мамлакатларида тирикчилик қиймати қандай шаклга эга бўлади? Ушбу саволга жавоб бериш учун турли шаҳар ва мамлакатлардаги тирикчилик қиймати ҳамда сифати тўғрисида маълумотларни тақдим этадиган жаҳондаги энг йирик Numbeo – онлайн базаси глобал индекс кўрсаткичларидан фойдаланилади. Маълумотларнинг базавий нуқтаси сифатида Нью-Йорк шаҳри олинган ва индекс рақами 100 деб белгиланган. 

Яъни агар маълумотлар асосида маълум бир мамлакат индекси 80 деб белгиланган бўлса, демак у ердаги нархлар Нью-Йоркдагидан 20% паст ҳисобланади. Индекс 100 дан юқори деб баҳоланса аксинча, яъни қиммат ҳисобланади.

Гарчанд бир қатор минтақаларда бу борада босим пасайган бўлса-да, кундалик тирикчилик қиймати асосий муаммолардан бири бўлиб қолаётир. Хусусан, 28 та мамлакатда турар жой нархи 2020 йилга нисбатан 50 фоиздан ҳам ошган. Мексика, Германия ва Малайзия каби мамлакатларда эса озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилган ва бу дунё бўйича уй хўжаликлари бюджетига жиддий босим ўтказмоқда. 

Энг юқори тирикчилик қиймати Британия денгиз орти ҳудуди – Бермуд оролларида кузатилган. Мазкур ҳудуд элита кўчмас мулки, люкс туризм, яъни юқори даражада хизмат кўрсатишга ва жуда қулай шароитга эга деб баҳоланади ва шу сабаб қиммат жой деб баҳоланади.

Аслида ҳам дунёда яшаш, дам олиш учун энг қиммат жойлардан бири ороллар саналади. Кўпинча улар солиқ тўлашдан сақланадиган жой ва молиявий марказ ролини ҳам ўйнайди. Жумладан Вержин, Жерси ва Кайман ороллари ушбу рейтингнинг биринчи ўнталигига киради.

Швейцария умумий ҳисобда учинчи ўринни эгаллайди ва Цюрих 2026 йилда энг қиммат шаҳар деб деб баҳоланган. Бу ўринда мустаҳкам швейцар франки билан бирга юқори иш ҳақи ва ҳаёт даражаси асосий роль ўйнайди, деб хабар берди naked-science.ru.

Осиёдаги энг қиммат шаҳар сифатида Сингапур қайд этилган. У дунё бўйича бешинчи ўринда тураркан. Бу ерда ер ресурслари чекланганлиги сабабли кўчмас мулк нархи доим юқори. Мамлакатдаги маҳсулотларнинг 90% импорт бўлгани сабабли қўшимча равишда нарх босимини юзага келтирган, деб ёзади Naked Science нашри. Бу мавзуга оид кичик бир маълумотлар холос.