Тадқиқотчилар 2700 дан ортиқ беморни қамраб олган 15 та рандомизацияланган клиник синовларни таҳлил қилишди ва касалхонада пневмония билан касалланиш ҳоллари ҳар куни тишларини ювадиган беморларга нисбатан пастроқ эканлигини аниқлашди.
Пневмония оғиздаги бактериялар беморнинг нафас олиш йўлига кирганда ва беморнинг ўпкасига таъсир қилганда пайдо бўлади. Иммунитет тизими заифлашган беморлар пневмонияга айниқса мойил.
Тадқиқотчилар тишларни ювиш интенсив терапия бўлимида даволанмаётган беморларга ҳам ижобий таъсир қилади деб умид қилмоқда, аммо бу ҳақиқатга яқин ёки йўқлигини аниқлаш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади, деб хабар беради lenta.ru.