Учрашувда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, технологик ҳамкорликни ривожлантириш, барқарор тараққиётни таъминлаш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Кўплаб натижаларга эришилди, янги ташаббуслар илгари сурилди, олдимизда бажарилиши керак бўлган ишлар кўлами унданда кўп. Ҳеч шубҳасиз, ушбу платформа минтақамиз ва Ҳиндистон ўртасидаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга ва янгиларини яратишга хизмат қилади. Илиқ меҳмондўстлик учун Субраманям Жайшанкар жанобларига самимий миннатдорлигимизни билдирамиз, — деб ёзади Бахтиёр саидов ўзининг Telegram каналида.