Саудия Арабистонининг Туризм янгиликлар агентлиги «TNA_media24» ўзининг Twitterдаги саҳифасида Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ҳақида пост жойлаштирди,
«Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри – кўҳна Самарқанд ўзининг мовий гумбазли масжидлари, мадраса ва зангори кошинлар билан безатилган зиёратгоҳлари билан меҳмонларни ўзига жалб қилмоқда» – дейилади манбада.
Нашрда, шунингдек, Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Самарқанд ўзининг қадимий тарихини акс эттирувчи мингдан зиёд маданий бинога эга бўлиб, ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилгани маълум қилинган.