Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Китоб туман бўлими томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида "Башир" МФЙ Бодомзор қишлоғи ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан тоғ тошлари техника воситалари ёрдамида талон-торож қилинганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баравари — 3 млн 400 минг сўмдан жарима қўлланилди.