• 324-сонли йўналиш Чиноркент темир йўл бекатидан бошланиб, Қораңкўл, Пана меҳмонхонаси, Амирсой, Тибет, Белдерсой, Чимён, Севарсой, Лайнер, Пирамида ва Бочка орқали Белдерсойгача ҳаракатланади.
  • 325-сонли йўналиш эса Чиноркент темир йўл бекати, Бочка, Пирамида, Лайнер, Севарсой, Чимён, Белдерсой, Тибет, Амирсой, Пана меҳмонхонаси, Қораңкўл орқали яна Чиноркентга қайтади.

Йўналишларда 16 ўринли, кондиционерли Ford русумли замонавий микроавтобуслар хизмат кўрсатади.

Йўл ҳақи 10 000 сўм бўлиб, тўловни нақд пул ёки банк картаси орқали амалга ошириш мумкин.

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошланади ва ҳар 15 дақиқада амалга оширилади. Манзилга етиб бориш вақти ўртача 40 дақиқани ташкил этади.

Ушбу янги йўналишлар экотуризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини ошириш ва маҳаллий аҳоли учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.