“МДҲ Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир. Тоғ-кон саноати энг юқори улушга эга – 29,1%. Тожикистон озиқ-овқат саноатида ҳам катта ўсиш кузатилди: унинг саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажмидаги улуши 25 фоизга етди ва ўтган ҳисобот даврига нисбатан электр энергиясини учинчи ўринга қолдириб кетди”, деди Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир.
Ўтган йили Тожикистонда 505 та янги корхона ташкил этилиб, уларда олти мингга яқин киши доимий иш билан таъминланган, деб хабар беради mir24.tv.