Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот котиби Умела Юсуфий маълум қилди.

“Зилзила соат 03.46 да содир бўлиб, ўчоғи Душанбе шаҳридан 378 километр жануби-шарқда, Мурғоб туманидан 86 километр ғарбда ва Хоруғ шаҳридан 153 километр жануби-ғарбда жойлашган”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, зилзила кучи унинг ўчоғида 4 балл, Мурғоб вилоятида 2-3 балл, Хоруғ шаҳрида 2 баллни ташкил этган, қурбонлар ва вайроналар йўқ, деб хабар беради ria.ru.