18 март ҳолатига кўра, асаб системасини фалаж қиладиган хасталик ҳозиргача 4 нафар болада аниқланган, беморлар поливирусга(сПВВП2) учраган.

8 март куни ЖССТ аниқланган ҳолатлар ҳақида маълумотларни ўрганиб чиқиб, мамлакатда вазият иккинчи даражадаги фавқулодда ҳолат сифатида таснифлаган.

Таъкидланишича, сПВВП2 биринчи ҳолати ўтган йил 22 ноябрда Хатлон вилоятида аниқланган.

Маълумот учун, Полиомиелит – ўткир юқумли касаллик бўлиб, бунда марказий нерв тизими зарарланади. Фалаж билан ёки фалажсиз кечади. Хасталик, айниқса, болалар ўртасида кенг тарқалган.