Табиий офат ҳудудидан 15 та уй аҳолиси эвакуация қилинган. Қорамоллар ҳам хавфсиз жойга олиб кетилди. Кечаси кучли ёмғир ёғиб, тупроқни емирди. Ертўлалар, томорқа ва экин майдонларини сув босди. Қурбонлар йўқ, аммо қутқарувчилар бу тинчланишга асос бўла олмаслигини таъкидлашмоқда. Сел келиши ҳамда дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши хавфи 7 апрелгача давом этади.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш билан махсус ишчи гуруҳ иш олиб боради. У Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбарияти бошчилигида аллақачон Панж вилоятига жўнаб кетган, дейилади mir24.tv сайтида.