Тадбирда Тожикистон Миллий университети, Садриддин Айний номидаги Тожикистон педагогика университети, Рус-Тожик (Славян) университети ва бошқа олий таълим масканларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этди.

Талабаларга Янги Ўзбекистон ёшлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва Учинчи Ренесанс бунёд этиш истиқболлари тўғрисида маълумот берилди.

Ёшларга Ўзбекистондаги бўлаётган ўзгаришлар, ёшларга чет эл таълим муассасаларида ўқиш, малака ошириш, халқаро спорт ва бошқа мусобақалар, танловлар, олимпиадаларда Ўзбекистон номидан иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги айтилди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди. Уларга элчихона фондидан китоблар совға қилинди.

Анжуман якунида “Ўзбекистонни ким яхши билади?” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ҳамда Тожикистон олий билим юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўртасида спорт мусобақалари ўтказишга келишиб олинди.