Хитой сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 08:37 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда, ўчоғи эса Хитой билан чегарадан 82 километр узоқликда жойлашган.

Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмади.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Олмаота ва Чимкентда МСК-64 шкаласи бўйича икки – уч баллгача бўлган силкинишлар сезилган, дейилади mir24.tv сайтида.