Янги ўқув йили барча таълим даргоҳларида «Тинчлик дарси» билан бошланди.
Бу ҳақда “Ховар” ахборот агентлиги хабар беради. Янги ўқув йили муносабати билан Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон ўқувчилар, талабалар, устозлар ва ўқитувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, мурожаат йўллади.
Янги ўқув йили билан табриклар экан, президент таълим сифатига ҳам эътибор кучайтириш лозимлигини таъкидлади.
«Таълим сифатини таъминлаш халқаро таълим соҳаси майдонига кириш йўлларидан биридир», - деди Эмомали Раҳмон.
Маълумотга қараганда, ҳозирги вақтда Тожикистонда 9та президент мактаби, 75та гимназия ва 71та лицей фаолият юритмоқда. Уларда таълим олаётган ўқувчилар сони 97 мингдан ошган. Умумтаълим касб-ҳунар муассасалари сони 75га етган, уларда 90 мингга яқин ўқувчи таҳсил оляпти. Олий таълим муассасалари сони 40та, уларда 227 минг талаба таълим олмоқда. Шунингдек, 35 мингга яқин тожикистонлик талабалар хориждаги таълим муассасаларида таҳсил олишмоқда.