Тожикистонда 4 магнитудали зилзила юз берди. Республика ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, табиий офат ҳеч қандай ҳалокатли оқибатларга олиб келмади.

“Зилзила ўчоғи Душанбе шаҳридан 148 километр жануби-шарқда ва республиканинг Рашт туманидан 66 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила кучи унинг ўчоғида 4 балл, Душанбе шаҳрида эса 2 баллни ташкил этган”, дейилади хабарда.

Тожикистон миллий фанлар академияси Геофизика хизматининг маълум қилишича, зилзила 2024 йил 18 март куни маҳаллий вақт билан соат 07:10 да қайд этилган, табиий офат оқибатида вайронагарчилик юз бермаган, ҳеч ким жабрланмаган, деб хабар беради tass.ru.