Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда яширилган хуфия жой аниқланади ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, 1996 йилда туғилган қонунбузарнинг кўрсатмаси асосида, муқаддам дала майдонига яшириб қўйилган 1 кг 953 гр «метамфетамин» синтетик наркотик моддаси ҳам олинди.

Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1994 ва 1997 йилларда туғилган 2 нафар шахс ва Тожикистон Республикасининг Турсунзода туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган Тожикистон фуқароси давлат чегарасини бузган ҳолда, 30 кг 357 гр «опий» моддасини мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтган вақтларида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди.

Аниқланишича, улар тожикистонлик наркосавдогарга тегишли ушбу заҳри қотилни маълум бир ҳақ эвазига белгиланган манзилга етказиб беришлари керак бўлган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур гиёҳвандлик воситасининг буюртмачиси ҳисобланган – Денов шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.