Маълумотларга кўра, қўшни давлатга 2021 йилда 63,6 млн долларлик 14 турадги маҳсулот экспорт қилинган. Шу билан бирга 33 млн долларлик қурилиш материаллари импорти амалга оширилган. Тожикистондан асосан портландцемент, дала шпати; лейцит; нефелин каби маҳсулотлар олиб келинган.
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида жами 18,2 млн долларлик қурилиш материаллари Тожикистон Республикаси экспорт қилинган. Бу ҳақда "Ўзқурилишматериаллари" ахборот хизмати маълум қилди.
Мамлакатимиздан асосан металл буюмлар (3,9 млн доллар), ПВХ профиль, труба ва пластмасса маҳсулотлари (3,09 млн доллар), керамика маҳсулотлари (2,05 млн доллар), қуруқ қурилиш қоришмалари ва цемент маҳсулотлари (1,8 млн доллар), ойна ва ойна маҳсулотлари (1,3 млн доллар), иссиқлик сақловчи материаллар (1,08 млн доллар) каби маҳсулотлар етказиб берилган.