Тожикистон давлат қўғирчоқ театри директори Сафарзода Иззатулло ҳамда Фарғона вилояти қўғирчоқ театри директори Таваккал Султонов театрлараро ҳамкорлик меморандуми имзолаган эди.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 ноябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков таклифига биноан, куни кеча Тожикистон давлат қўғирчоқ театри жамоаси Фарғона вилояти қўғирчоқ театрига етиб келди, деб ёзмоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Ўйлаймизки, ўзаро ҳамкорлигимиз театрларимиз фаолиятига янгича ёндашувларда муҳим омил бўлади.