Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг учун kontrakt.edu.uz тизимидан рўйхатдан ўтиб, ариза юбориш мумкин.

Аризалар олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тасдиқланиб, QR-кодли тўлов-шартномаси шакллантирилади.

Тасдиқланган шартномани юклаб олиб, белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга ошириш керак.

Бундан ташқари, шартнома учун аризаларни “Kontrakt Edu” мобил иловаси орқали ҳам жўнатиш мумкин.