Шу боисдан, вилоят ҳокими Муротжон Азимов чемпионнинг ўзи ва яқин қариндошлари ҳамда мураббийи билан учрашиб, эришилган ғалабалар билан табриклаган ҳолда Париж - 2024 Олимпия ўйинларида ҳам қўшалоқ олтин медаллар билан қайтишини тилаб қолди.
Шунингдек, юртимиз байроғини кўкларга кўтарган спортчи ва унинг мураббийи вилоят раҳбари томонидан мос равишда 30 млн ҳамда 10 млн. сўмлик пул маблағи сертификатлари билан тақдирланди.
Маълумот учун, Турсуной Жабборова 2019 йили Лас-Вегас (АҚШ)да ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда олтин ва кумуш, ўтган йили Тошкентда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалларга сазовор бўлган.