Хонадон эгаси томорқада 20 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги эслатилди.