Бундан ташқари, UZTELECOM 2024 йилнинг биринчи чорагида энг кўп солиқ тўлаган энг йирик давлат ва хусусий корхоналар орасида етакчи бўлди. Бу кўрсаткичлар Компаниянинг миллий иқтисодиётга қўшган ҳиссаси ва солиқ мажбуриятларига масъулиятли муносабатидан далолат беради.
UZTELECOM телекоммуникация соҳасидаги етакчи сифатида барқарор иш ўринларини таъминлаш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатнинг иқтисодий ҳамда телекоммуникацион тараққиётини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишда давом этади.
Шунингдек, UZTELECOM «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг устувор йўналишларида муҳим ўрин тутади ва мамлакатимизда телекоммуникация ҳамда АйТи-лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.
«Ўзбектелеком» АК Ахборот хизмати