"Ижтимоий тармоқларда Тўпаланг сув омборида сув чиқаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Бугун 22 июнь куни соат 08:14ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган, Тўпаланг ГEС сув омбор лойиҳаси қуввати 400 млн.м.куб, амалда 378,87 млн. м.кубни ташкил этмоқда. Сув ташламаси режавий 70 м.куб.сек. 2022 йил 22 июнь куни ҳозирга вақтда 110 м.куб сек.ни ташкил этмоқда.
Сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув ҳажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда", дейилади ахборотда.