UZTEX компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиёда ушбу стандартни олган биринчи корхона бўлди. Ўтган йил 25 декабрда компания расмий сертификат топшириш маросимини ўтказди.

WRAP сертификати ижтимоий стандартларнинг энг мураккабларидан бири бўлиб, UZTEX Group даги ишлаб чиқариш АҚШга маҳсулот экспорт қилиш учун зарур бўлган барча ижтимоий меъёр ва қоидаларга мувофиқлигини тасдиқлайди. Ушбу қадам Ўзбекистон тўқимачилик саноати эътибор қаратаётган сифат ва ахлоқнинг юқори стандартларини акс эттиради.

Сертификат “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг “Textile Standard Service” компанияси ёрдамида олинган ва расмий равишда WRAP нинг мувофиқлик бўйича катта директори Хонг Мей томонидан берилди.

Эслатиб ўтамиз, UZTEX Ўзбекистонда ҳам, Марказий Осиёда ҳам ушбу стандартни олган биринчи корхона бўлди. Айни пайтда яна 10 та корхона WRAP сертификатини олиш босқичида, деб хабар беради “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.