Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлашмақсадида жами 946 та махсус тадбирлар ўтказилди.
Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.
536 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилди.
Шунингдек, тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 кг 337 гр гиёҳвандликвоситалари, 4 минг 521 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 донакассететлар олинди.
Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давомэттирилади.