Мадина шаҳридаги "PullMan Zam Zam" меҳмонхонасида юртдошларимиз карантин талабларига мувофиқ ҳар бир хонага 2 кишидан қилиб жойлаштирилиб, тиббий ниқобда юришлари таъминланмоқда.
Айни пайтда Маккаи мукаррамада Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган зиёратчилар 5 вақт намозларини Ҳарами шарифда адо этиш бахтига муяссар бўлмоқда. Бу ерда зиёратчиларимиз Савр ва Нур тоғлари, Арафот майдони, Мино, Муздалифа водийлари каби мўътабар қадамжоларга ташриф буюрмоқда.