Ярмаркада тумандаги банд бўлмаган аҳоли ва ишга жойлашишга муҳтож фуқаролар, 2021-2022 ўқув йили битирувчилари, шу жумладан тумандаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари иштирок этди.

Ҳозирги кунга қадар 6 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда 145 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 427 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 319 нафар фуқаро иштирок этиб, бевосита ярмарка вақтида 205 нафари ўзига мақбул бўлган ишга жойлаштирилди.

Тўрткўл тумани бўйича 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, 119 та корхона ва ташкилотларда 1032 та бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, ярмаркада 18 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 133 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Унда иштирок этган жами 60 нафар ишсиз фуқародан 44 нафарига ишга йўлланма берилди. Улардан 31 нафари ёшлар ва 24 нафари аёллардан иборат. Бевосита ярмаркада қатнашган 16 нафар фуқароларга меҳнат муносабатларига оид бошқа масалаларда маслаҳатлар берилди.