Бу ҳақда Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги мазкур вазият юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ишчи кучлари ва махсус техника сафарбар қилиниб, эрталаб соат 7:00 да каналдан сув чиққан жой бутунлай ёпилган.
Сувнинг ювилиши ва канал қирғоқларининг қулаши оқибатида 8 та хонадоннинг уй-жойлари ва 2,5 гектар экин майдонлари зарар кўрган.
Каналда ўтган йилнинг куз фаслидан буён сув сатҳи ҳозиргидек кўтарилмаган ва дастлабки тахминларга кўра, қирғоқ канал ёқасидаги кемирувчилар уяси орқали ўпқон очилиб, юқоридаги ҳолат юзага келган.
Шунингдек, салбий ҳолатнинг юзага келишида ҳудудга бириктирилган сувчиларнинг ўз вазифасига лоқайдлик билан қарагани ёки айрим сув истеъмолчилари (фермер, томорқа ер эгалари)нинг сувни бошқаришда белгиланган меъёр ва талабларга бўйсунмасдан, ўзбошимчалик билан ҳаракат қилгани ҳолатлари ҳам текширилмоқда.
Айни вақтда зиён миқдорига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.