Дунёнинг 20 га яқин мамлакатидан 450 нафарга яқин спортчи қатнашаётган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркиб билан иштирок этяпти. Катталар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртларимиздан Ҳамидулло Саидназаров (63 кг), Шодилбек Эргашев (78 кг), Нуриддин Эргашев (85 кг) ва Жавоҳир Қурбонов (95 кг) жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди

Ёшларимиз эса 13 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни банд этди. Фахрийлар ўртасидаги баҳсларда Воҳиддин Нажмиддинов жаҳон чемпиони бўлди. 

Чемпионат доирасида Халқаро тош кўтариш федерациясининг таъсис конференцияси ташкил этилди. Унда халқаро майдонда тош кўтариш спортини оммалаштириш масалалари сарҳисоб қилинди. Ўтказилган сайлов жараёнида Ўзбекистон баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси раиси Воҳиддин Нажмиддинов Халқаро тош кўтариш федерацияси ижроия қўмита раиси ўринбосарлигига сайланди. 

Бугун, 1 ноябрь куни чемпионатнинг навбатдаги баҳсларида учта медаллар жамланмаси учун кураш бўлиб ўтади. Унда ҳамюртларимиздан Баҳодиржон Йўлчиев совринли ўринлар учун баҳс олиб боради.