2022 йил 21 майдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент — Батуми — Тошкент халқаро йўналиши бўйича мавсумий парвозларни амалга оширади. 

Тошкентдан курорт шаҳрига авиақатновлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз: Грузияга кириш учун эмланганлик ҳақидаги сертификатнинг асл нусхасини тақдим этишингиз керак. Акс ҳолда, 10 ва ундан катта ёшдаги йўловчилар ПЗР-тестининг манфий натижасини тақдим этишлари керак (амал қилиш муддати 72 соат), дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways