Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Қатновлар «Uzautotrans service» корхонаси томонидан Yutong автобусларида 2024 йилнинг 28 декабридан 2025 йилнинг 5 январь кунига қадар амалга оширилади.

Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 9:00 ва 16:00 да жўнайди.

Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 12:00 ва 18:00 ҳаракатланади.

Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.